Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






2023 йилдан вилоятларда 100 тадан корхона учун махсус иқтисодий зоналар ташкил этилади
15.11.2022 13:56,  
42

Унда белгиланишича, 2023 йилнинг 1 мартигача бизнес учун шароит ва инфратузилмага эга ҳар бир вилоятда 100 тадан корхоналар учун махсус иқтисодий зоналарни ташкил этиш чораларини кўриш белгиланган.

Бу зоналар ташқи бозорларда талаб этилаётган ва импорт ўрнини босувчи, юқори қўшилган қийматга эга маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш учун тўғридан-тўғри хорижий ва маҳаллий инвестицияларни жалб этишга қаратилган бўлади.

Шунингдек, махсус иқтисодий зоналар ташкил этилганидан сўнг бошқариш учун хорижий компанияларни жалб қилиш кўзда тутилган.

Бундан ташқари, бош режа лойиҳаларини ишлаб чиқиш учун маблағлар маҳаллий буджетлар ҳамда ҳудудлардаги тадбиркорлик инфратузилмасини ривожлантириш жамғармалари ҳисобидан йўналтирилиши белгиланган.

Қайд этилишича, ичимлик ва оқова сув тармоқлари ҳамда автомобиль йўлларини қуриш-таъмирлаш ишлари учун талаб этиладиган маблағлар тендер савдолари якунларига асосан тасдиқланган манзилли рўйхат орқали ажратилади.

Шу билан бирга, электр энергияси ва табиий газ тармоқларини қуриш-таъмирлаш ишлари учун талаб этиладиган маблағлар эса ўрнатилган тартибда ишлаб чиқилган лойиҳа-смета ҳужжатларига асосан бюджет ссудасини ажратиш орқали молиялаштирилади.

Мазкур лойиҳа муҳокамаси жорий йилнинг 27 ноябрига қадар давом этади. Агар у қабул қилинса юқорида берилган барча маълумотлар кучга киради.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан