Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






2024 йил 1 январдан бошлаб Ўзбекистондаги барча иссиқхона газларини қамраб олувчи тизим йўлга қўйилади
3.12.2022 16:03,  
33

“2030 йилгача Ўзбекистан Республикасининг "яшил" иқтисодиётга ўтишига қаратилган ислоҳотлар самарадорлигини ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–436-сон, 02.12.2022 й.) қабул қилинди.

Қарорга кўра, қуйидагилар тасдиқланди:

иссиқхона газларининг ялпи ички маҳсулот бирлигига нисбатан солиштирма ажратмаларини 2010 йилдаги даражадан 35 фоизга қисқартириш; 

қайта тикланувчи энергия манбаларининг ишлаб чиқариш қувватини 15 ГВтга ошириш ва уларнинг улушини электр энергиясини ишлаб чиқариш умумий ҳажмининг 30 фоизидан кўпроғига етказиш; 

саноат соҳасида энергия самарадорлигини камида 20 фоизга ошириш;

ялпи ички маҳсулот бирлигига тўғри келадиган энергия сарфи ҳажмини 30 фоизга камайтириш; 

сувдан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, 1 миллион гектаргача майдонда сув тежовчи суғориш технологиясини жорий этиш; 

йилига 200 миллион кўчат экиш ва кўчатларнинг умумий сонини 1 миллиарддан ошириш орқали шаҳарлардаги яшил майдонларни 30 фоиздан ортиқроққа кенгайтириш; 

республика ўрмон фонди захиралари кўрсаткичини 90 миллион куб метрдан ортиқроққа етказиш; 

ҳосил бўладиган қаттиқ маиший чиқиндиларни қайта ишлаш даражасини 65 фоиздан ошириш.

2023 йил 1 июндан маҳсулотларни ишлаб чиқаришда экология ва атроф-муҳитга таъсирни чеклаш бўйича қўйилаётган талаблар асосида “яшил сертификатлар" тизими жорий этилади.

2024 йил 1 январдан:

барча иссиқхона газларини қамраб олувчи Иқлим ўзгариши соҳасида мониторинг, ҳисобот бериш ва текширишнинг замонавий тизими (MRV) йўлга қўйилади;

янги қуриладиган, қуввати 1 МВтдан юқори бўлган қуёш ва шамол электр станцияларини қуриш бўйича инвестиция лойиҳалари доирасида ушбу станцияларнинг ўрнатилган қувватига нисбатан 25 фоиздан кам бўлмаган қувватга эга электр энергиясини сақлаш тизими мажбурий тартибда жорий этилади.

2023 йил 1 майгача "Иссиқхона газларининг чиқарилишини чеклаш тўғрисида"ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилади. 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан