Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






2025 йилда Ўзбекистон ёшлар ўртасидаги Осиё ўйинларига мезбонлик қилади
10.08.2020 11:50,  
76

“2025 йилда Ўзбекистонда ёшлар ўртасидаги IV ёзги Осиё ўйинларини ўтказишга тайёргарлик кўриш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (468-сон, 07.08.2020 й.) қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ҳузурида «Тошкент–2025» ёзги Осиё ўйинларини ўтказиш дирекцияси ташкил этилади.

Осиё ўйинларини юқори савияда ташкил этиш ва ўтказиш бўйича халқаро ва республика миқёсидаги тадбирлар ҳамда унинг доирасида кўргазмалар, конференциялар, илмий-амалий анжуманлар ва бошқа тадбирларни ўтказиш Дирекциянинг асосий вазифаларидан бири этиб белгиланди.

Шунингдек қарор билан, «Тошкент–2025» ёзги Осиё ўйинларини ўтказишни ташкил этиш бўйича ташкилий қўмита таркиби ҳамда чора-тадбирлар дастури тасдиқланди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан