Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






2025 йилдан ички ёнув двигателли автомобиллар тақиқланади
21.04.2016 12:50,  
4

БМТ Парижда ўтказган COP21 бутунжаҳон иқлим конференциясида Буюк Британия, Германия, Нидерландия ва Норвегия, шунингдек, АҚШнинг бир нечта штатлари 2050 йилдан сўнг ички ёнув двигателли автомобиллардан фойдаланишни ва улар савдосини тақиқлашларини билдирган эди, деб ёзмоқда carzone.uz.

Аммо Голландия ҳукумати муддатидан 25 йил олдинроқ тақиқни киритмоқчи. The Guardian нашри хабар беришича, голланд парламентининг қуйи палатаси бу хусусдаги қонун лойиҳасини маъқуллади. Энди маҳаллий сенат тасдиқласа, сарлавҳадаги тақиқ кучга киради.

Ҳозир Голландияда сотилаётган машиналарнинг ўн фоизи электромобиллардир. Йилдан йилга электромобиллар ҳиссаси савдода ва транспорт соҳасида ортиб бормоқда. Шу сабаб маҳаллий ҳукумат 2025 йилга бориб, электрли ёки гибрид технологияли машиналарга тамоман ўтилишига ишонади.

Голландлар орасида электромобилларнинг оммалашувига сабаб “шахсий транспорт воситаси солиғи” экологик тоза машиналардан ундирилмаслигидир.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан