Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






2025 йилга қадар 1115 та давлат корхоналари тўлиқ хусусийлаштирилади
28.02.2020 18:17,  
319

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамалари портали regulation.gov.uz сайтига “Иқтисодиётда давлат улушини қисқартиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ўзбекистон президенти қарори лойиҳаси жойлаштирилди.

Лойиҳада таъкидланишича, давлат иштирокидаги корхоналарни ислоҳ этиш бўйича Ишчи гуруҳлар давлат иштирокидаги корхоналар фаолиятини танқидий таҳлил этган ҳамда иқтисодиётда улар улушини кескин қисқартириш бўйича таклифлар ишлаб чиққан.

Ҳужжатга кўра, устав капиталида давлат улуши бўлган 1115 та корхоналар 2025 йилга қадар хусусийлаштирилиши режалаштирилмоқда. 555 та давлат ширкатларида қисман давлат улуши сақланиб қолади.

Мавзуга доир: Ҳукумат давлат улуши бўлган банклар ва суғурта компанияларини сотишни режалаштирмоқда

Хусусан, Ucell (Коском МЧЖ)даги 85 % давлат улуши, "Ўзбекистон ҳаво йўллари" да 49 фоиз, "Ўзбектелеком" АКда 18,8 фоиз, "Ўзбекистон почтаси" да 25,4 фоиз, “Тошкент” фонд биржасида 25 фоиз, "Дори-Дармон" да 45%, "Ўзбекнефтгаз" ва "Ўзтрансгаз"да 24%, "Қизилқумсемент" да 35,9%, ОКМК ва НКМКда 10%, “Ўзбекинвест”да 25%, “Ўзагросуғурта”да 43%, “Ўзэкспомарказ”да 40,8%, Ҳумсон санаторийсида 49% ҳамда Тошкент металлургия заводида 10 % давлат улуши сотувга қўйилиши режалаштирилган.

Бундан ташқари, қуйидагилар бутунлай хусусийлаштирилиши режалаштирилмоқда: бир нечта нефт ва виночилик корхоналари, банклар, суғурта компаниялари, "Матбуот тарқатувчи", "Шарқ", "Совпластитал", "Фотон", "Марказий" иподром, Бекободцемент, Ангрен логистика маркази, LG CNS UZBEKISTAN, UZDIGITAL TV, INFOCOM.UZ, "Пахтакор" футбол клуби, Тошкентдаги "Пойтахт" бизнес маркази ва бошқалар.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан