Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Энергетика вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Элмира Бекмуродова маълум қилди.
Қайд этилишича, 2026 йилга бориб юртимизда умумий қуввати 8 000 мегаваттга тенг бўлган қуёш ва шамол электр станциялари, 868 мегаватт қувватга эга гидроэлектр станциялари ҳамда 6 008 мегаваттга тенг янги иссиқлик электр станциялари ишга туширилади. Натижада Ўзбекистонда ишлаб чиқариш қувватлари 27 400 мегаваттга етказилади.
Таққослаш учун, 1991 йилдан 2016 йилга қадар яъни 25 йилда 3 300 мегаватт қувватлар ишга туширилган бўлса, 2017-2026 йиллар давомида, яъни охирги 10 йилда 18 324 мегаватт ёки беш ярим баравар кўп янги қувватлар ишга туширилади.