Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






2026 йилга бориб юртимизда қайта тикланувчи энергия манбалари ҳажми қарийб 11 000 МВтга етказилади
3.03.2022 20:20,  
37

Бу ҳақда Энергетика вазирлиги Ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Янги Ўзбекистоннинг 2022-2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегиясига асосан, юртимизда “яшил” энергетикани ривожлантиришга алоҳида эътибор берилган.

Хусусан, 2026 йилга бориб Ўзбекистонда қуёш ва шамол электр станциялари ҳажми 8 000 МВтга, гидроэлектр станциялари ҳажми эса 2 920 МВтга (жами 10 920 МВт) етказилади.

Бунинг натижасида, юртимизда ишлаб чиқарилаётган электр энергиясининг 25 фоизи қайта тикланувчи энергия манбалари (“яшил” энергетика) улушини ташкил қилади.

Ушбу амалга оширилган ишлар натижасида йилига қарийб 3 млрд куб метр табиий газ тежалишига эришилади. Ушбу ҳажмдаги тежалган газ билан 1 млн хонадонни 1 йил давомида табиий газ билан таъминлаш мумкин.

Ёки, ушбу ҳажмдаги тежалган табиий газ билан қўшимча равишда 15 млрд кВт.соат электр энергияси ишлаб чиқарилиши мумкин. 15 млрд кВт.соат ҳажмдаги электр энергияси Ўзбекистон аҳолисининг қарийб (98%) 1 йиллик истеъмолини ташкил қилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан