Бу ҳақда у компаниянинг 12 йиллик маросимида билдирган деб ёзади terabayt.uz сайти.
“Биз пировардида барчани жалб этамиз, бу юмушни ҳукумат ва компаниялар ёрдамида дунё бўйлаб амалга оширамиз”, дейди Зукерберг.
Facebook раҳбарининг айтишича, ривожланаётган мамлакатлар аҳолисига интернетни ёйишда Aquila компанияси ишлаб чиқарган дронлардан фойдаланилади. “Улар қуёш энергиясига ишлайди, шаҳарлар устида учиб юрганча интернет улашади. Сал ғалати эшитилади, шундай эмасми?” – жилмайиб сўрайди Марк.
Кеча 4 февралда ижтимоий тармоқ 12 йиллик тўйини нишонлади. Шу кунга атаб Facebook янги “Дўстлар куни” функциясини ишга туширди. Унда фойдаланувчининг дўстлари суратларини саралаб видеоролик кўринишида намойиш этилади.