Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






2030 йилга бориб сув манбалари 20-25% қисқариши маълум қилинди
5.02.2020 15:07,  
199

Аввал хабар қилганимиздек, Халқаро пресс-клубда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатига бағишланган сессия бўлиб ўтди.

Унда Қишлоқ хўжалиги, Сув хўжалиги вазирликлари ҳамда ЎзЛиДеП ва Эко партия вакиллари иштирок этмоқда.

Фото: Халқаро пресс-клуб

“Ўзагротехсаноатхолдинг” АЖ бошқарув раиси Нодир Отажоновнинг айтишича, бу йил давомида қишлоқ хўжалиги соҳасини 45% гача замонавий техникалар билан таъминлаш асосий мақсад сифатида қўйилган.

Сув хўжалиги вазири Шавкат Хамраев эса, 2020 йил 250 минг гектар ерда сувни тежовчи технологиялар қишлоқ хўжалигини суғориш ишларида ишлатилишини маълум қилди.

– 2030 йилга бориб сув дефицити 7 миллиардга етади. Яъни, сув манбайи 20-25% қисқаради. Шунинг учун сув тежовчи технологияларни қўллашимиз шарт. 37-40% сув суғориладиган ерга оқиб келгунга қадар йўқотилади, — деди Шавкат Хамраев.

Сув хўжалиги вазири Шавкат Хамраев
Фото: Халқаро пресс-клуб 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан