Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






21-меҳрибонлик уйида болалар норозилик намойиши уюштирди – вазирлик муносабат билдирди
21.04.2022 22:27,  
372

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳридаги 21-сонли меҳрибонлик уйи болалари йиғилиб панжара ортидан “Кетинг” деб бақирган видеолар тарқалди. Видеолардан бирида болалар муассаса ҳамшираси Клара опадан норози эканини, бу ходим улар билан қўпол муомалада бўлишини айтишган.

Халқ таълими вазирлиги ҳолатга муносабат билдирди.

“Тошкент шаҳридаги 21-Меҳрибонлик уйида юзага келган вазият юзасидан ушбу муассасага Вазирлар Маҳкамасининг мутасаддилари, Болалар бўйича омбудсман, Халқ таълими вазирлиги раҳбарияти, Тошкент шаҳар ҳокими, Миллий гвардия, шаҳар прокуратураси, ва тегишли мутассадилар муассасага келган ҳолда вазиятни ўргандилар.

Ўрганилганда муассаса тарбияланувчилари томонидан ходимлардан бирига нисбатан эътироз кайфияти шакллангани аниқланди”, дейилади вазирлик муносабатида.

Қайд этилишича, ҳозир меҳрибонлик уйида муҳит барқарор, тарбияланувчилар кун тартиби бўйича шуғулланмоқдалар, вазият назоратга олинган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан