Филадельфиядаги тиббиёт музейи, АҚШ
Ўзининг инсон танасининг турли қисмлари, эмбрионлар ва бошқа анатомик нодир буюмлари билан машҳур. АҚШнинг энг қўрқинчли музейларидан ҳисобланади.
Орадур-сюр-Глан, Франция
Фашистлар томонидан қишлоқнинг барча аҳолиси ёвузларча ёқиб ва отиб ўлдирилган.
Вуду бозори, Того
Турли касалликларга қарши дори-дармонлар сотиладиган бозор, қизиқ томони шундаки, у ерда ҳайвонларнинг куритилган аъзолари ва бошқа одамда ваҳима уйғотадиган буюмлар сотилади.
Чермна қишлоғидаги ибодатхона, Польша
Жуда ҳам ваҳимали жой. Ибодатхонанинг девор ва шифтлари эпидемия даврида ва уруш пайтида ўлган одамларнинг суяк ва бош чаноқларидан қурилган.
Жатинга водийси, Ҳиндистон
Жумбоқли жой. Бу ерга учиб келган қушлар чуққидан ерга тушиб ҳалок бўлишади. Водийни қушлар қабристони дейиш мумкин.
Хоя-Бачу ўрмони, Руминия
Ўзига одамларни чорлайдиган сирли ўрмон. Унга яқин жойда яшовчиларнинг таъкидлашларича, ўрмонда изсиз йўқолганлар кўпчиликни ташкил қилишар экан. У ердан қандайдир тасодиф билан қайтганлар ўрмон ичида номаълум, қўрқув уйғотувчи мавжудот яшашини айтишган.
Мўйноқ, Ўзбекистон
Аввал у ерда денгиз порти жойлашган, минглаб одамлар яшашган эди. Ҳозирги кунга келиб, чексиз қумликлар, кемалар қабристони аҳоли яшамайдиган жойга айланган.
Ҳочлар тоғи, Литва
Насронийларнинг ҳеч қайси қабристонида учрамайдиган ҳочларни шу ерда учратиш мумкин.
Wonderland, Хитой
Бу ерга аттрацион парк қурилиши режалаштирилган эди, лекин ернинг нархи ошиши натижасида, барча қилиган ишлар охирига етмай қолиб, ташландиқ жойга айланган.
Dictat.net сайтидан олинди