Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






21 ёшга тўлмаганларга алкогол ва тамаки сотиш тақиқланиши кутилмоқда
21.12.2022 15:15,  
13

Ўзбекистонда 21 ёшга тўлмаган шахсларга алкогол ва тамаки маҳсулотларини сотиш тақиқланиши мумкин.

Бу 19 декабрь куни сенаторлар томонидан «Алкогол ва тамаки маҳсулотларининг тарқатилишини ҳамда истеъмол қилинишини чеклаш тўғрисида»ги қонунга киритилган ўзгартиш ва қўшимчаларда ўз аксини топган.

Ҳужжат билан «алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг, тамакини ҳамда никотинни истеъмол қилиш мосламаларининг 21 ёшга тўлмаган шахсларга сотиш ва ушбу шахслар томонидан реализация қилиниши, алкоголь ва тамаки маҳсулотларини истеъмол қилиш жараёнига ушбу шахсларни жалб этиш тақиқланмоқда». Ушбу ёш чегараси амалдаги қонунда 20 ёш этиб белгиланган.

Сенатнинг 27-ялпи мажлисида сенаторлар томонидан рад этилган ушбу қонун навбатдаги ялпи мажлисда кўриб чиқилиши кутилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан