Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






22 ноябрь куни Ўзбекистоннинг айрим жойларда кучли қор ёғиши кутилмоқда
21.11.2019 21:14,  
989

«Ўзгидромет» Ўзбекистонда 22 ноябрь, жума куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

Тошкент шаҳри: Ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёғингарчилик бўлади. Шамол ғарбдан 7—12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0—2 даража совуқ, кундузи 0—2 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон, Хоразм вилояти: Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шамол шимоли-шарқдан 7—12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 10—15 даража совуқ, кундузи 2—7 даража совуқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятлари: Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7—12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0—5 даража совуқ, баъзи жойларда 8 даражагача совуқ, кундузи 2 даража совуқ — 3 даража илиқ бўлади. Навоий вилоятининг шимолида кечаси 10—15 даража совуқ, кундузи 2—7 даража совуқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятлари: Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7—12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0—5 даража совуқ, кундузи 2 даража совуқ — 3 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари: Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7—12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3 даража совуқ — 2 даража илиқ, кундузи 0—5 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятлари: Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7—12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси ва кундузи 0—5 даража илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудлари: Ҳаво ўзгариб туради, қор ёғади, баъзи жойларда кучли бўлиши ҳамда туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7—12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси ва кундузи 0—5 даража совуқ бўлади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан