Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






23 январдан Навоийда “Универсиада” спорт ўйинлари бошланади
21.01.2020 15:56,  
112

Жорий йилнинг 23 январдан бошлаб, юртимиз талабалари ўртасида спортнинг 12 та тури бўйича ўтказиб келинадиган “Универсиада” спорт ўйинларининг финал босқичига старт берилади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг хабар беришича, 23–26 январь кунлари Навоий шаҳри мезбонлигида ўтказиладиган шахмат ва шашка баҳсларида 100 нафарга яқин талаба-ёшлар ғолиблик учун баҳс олиб боришади.

2000 йилдан буён ташкиллаштириб келинаётган мазкур спорт мусобақалари бу йилдан бошлаб, янги шаклга ўтказилди. Яъни жорий йилдан эътиборан “Универсиада” спорт ўйинлари Республикамизнинг барча ҳудудларида ўтказилиб, 4 июнга қадар давом этади.

Хабарда айтилишича, ўтказиладиган беллашувларда 1 500 нафардан ортиқ талаба қатнашади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан