Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






230 нафар сўхлик ёшлар Tashkent Сity‘га йўл олди
8.06.2020 16:10,  
321

Ишсизлик муаммоси Бош Вазир А. Н. Арипов раислигида Сўх туманида бўлиб ўтган фаоллар йиғилишида алоҳида қайд этилган эди. Тумандаги мавжуд муаммоларни ўрганиш мақсадида давлат раҳбарининг топшириғи билан туманга келган ишчи гуруҳ аъзолари томонидан ишсизлар сони аниқланиб, уларни доимий иш жойи билан таъминлаш чоралари кӯрилмоқда.

Фаоллар йиғилишида Бош вазир томонидан 500 нафар сўхлик ёшларни Ватанимиз пойтахти – Тошкент шаҳридаги қурилишларга сафарбар этиш таъкидланганди.

Бугун туман марказидан рӯйхатга олинган 230 нафар ёшларнинг биринчи гуруҳи автобуслар орқали Фарғона шаҳрига жӯнаб кетишди. Ёшлар Фарғонадан Тошкент шаҳрига – Tashkent City томон йӯл олди.

Пойтахтимиздаги қурилиш ишларига жалб этилган Сухлик ватандошларимиз учун ташкилотчилар томонидан зарурий шарт-шароитлар яратиб берилиб, уларнинг маошлари вақтида тӯланиши ҳам назоратга олинган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан