Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






230 ортиқ йўловчининг ҳаётини сақлаб қолган учувчиларга Россия Қаҳрамони унвони берилди
22.11.2019 16:41,  
998

Россия президенти Владимир Путин “Ural airlines”нинг икки нафар учувчиси – Дамир Юсупов ҳамда Георфий Мурзинларни Россия Қаҳрамони унвони билан тақдирлади, дея хабар қилмоқда ТАСС. Тақдирлаш маросими Кремлнинг Екатирина залида ўтказилди.

Учувчилар шу йилнинг 15 августида ўз бошқарувларидаги Airbus A321 йўловчи самолётини Москва вилояти Жуковский аэропорти яқинидаги маккажўхори даласига қурбонларсиз қўндирган эди.

tass.ru

Юсупов ва Мурзинни “фавқулодда вазиятда хизмат вазифасини бажаришда кўрсатган жасорати учун ” Россия Қаҳромони этиб тақдирлаш тўғрисида буйруқ 16 август куни имзоланган. Экипажнинг бошқа аъзолари “Жасорат” медали билан тақдирланганлар. Уларга Россия транспорт вазири Евгений Дитрих мукофотни топширган.

tass.ru

Президент Путин йўловчилар ҳаётини сақлаб қолган учувчиларнинг қилган ишини юқори баҳолади.

"Ушбу мукофот нафақат менинг хизматим, балки бу бизнинг экипажимизнинг биргаликдаги ҳаракатларини тан олиш ва бизни ўқитган устозларимизнинг берган таълими учун миннатдорчиликдир. Мен жуда фахрланаман ва ватанимизга хизмат қилишни давом эттираётганимдан бахтиёрман. Қудратли Парвардигордан, ота-онамиз ва қариндошларимиздан қўллаб-қувватлаганлари учун миннатдормиз", - деди Юсупов.

Мурзиннинг сўзларига кўра, у учун Россия Қаҳрамони унвонини олиш катта шарафдир. "Келажакда мен касбий маҳоратимни ошираман ва парвозлар хавфсизлигини таъминлайман. Оила аъзоларим, қариндошларим ҳамда ҳамкасбларимдан миннатдорман", деди Мурзин.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан