Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар








25 ёшдан ошмаган ходимлар учун тўланган ижтимоий солиқ суммаси қайтарилади
25.06.2022 15:57,  
76

25 ёшдан ошмаган ходимлар учун тўланган ижтимоий солиқ суммаси қайтарилади.

2023 йил 1 январгача иш берувчиларга улар томонидан 25 ёшдан ошмаган ходимлар учун тўланган ижтимоий солиқ суммаси Давлат бюджетидан тўлиқ қоплаб берилади.

Иш берувчи томонидан ариза солиқ органига ижтимоий солиқ ҳисоботи тақдим этилганидан кейин 3 ойдан кечиктирмасдан тақдим этилади.

Ариза келиб тушган санадан бошлаб 5 иш куни мобайнида аризанинг талабларга мувофиқ ёки мувофиқ эмаслиги ўрганилади.

Шунингдек, икки ва ундан ортиқ 16 ёшга тўлмаган болалари бор ёлғиз оналар ҳамда боқувчисини йўқотганлик учун пенсия олмайдиган бева аёл ва бева эркаклар даромад солиғидан қисман озод этилади.

Қарорга кўра, икки ва ундан ортиқ 16 ёшга тўлмаган болалари бор ёлғиз оналар — бу имтиёз ҳар бир бола учун фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари (ФҲДЁ) томонидан тақдим этиладиган маълумотнома асосида берилади;

икки ва ундан ортиқ 16 ёшга тўлмаган болалари бор ҳамда боқувчисини йўқотганлик учун пенсия олмайдиган бева аёл ва бева эркаклар — бу имтиёз эрнинг (хотиннинг) вафот этганлиги тўғрисидаги гувоҳнома, болалар туғилганлиги тўғрисидаги гувоҳномалар, янги никоҳдан ўтмаганлик ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси туман (шаҳар) бўлимининг боқувчисини йўқотганлик учун пенсия олинмаслиги ҳақидаги маълумотномаси тақдим этилган тақдирда берилади.

Эслатиб ўтамиз, даромадлар қайси ойда олинган бўлса, ўша ойда ҳар бир ой учун МҲТEКМнинг 1,41 баравари миқдори (1 297 200 сўм) га кўра ҳисобланади.

Маълумот учун, 2022 йил 1 июндан МҲEКМ 1х= 920 минг сўм.

Тавсия Этамиз








Тавсия Этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан