253 нафар Ўзбекистон фуқаролари чартер рейсда АҚШдан олиб келинди

253 нафар Ўзбекистон фуқаролари чартер рейсда АҚШдан олиб келинди

Бир гуруҳ фуқароларимиз Нью-Йоркдан Ватанга муваффақиятли этиб келди.

Еттинчи маротаба ташкил этилган махсус рейс билан Ўзбекистонга 264 йўловчи, шу жумладан, 12 нафар янги туғилган бола билан бирга 253 нафар Ўзбекистон фуқаролари, шунингдек 11 нафар АҚШнинг Ўзбекистондаги Элчихонаси ходимлари ўз оила аъзолари билан олиб келинди.

Ўзбекистоннинг АҚШдаги дипломатик ваколатхоналари маълумотларига кўра, август ойида АҚШ-Канада чегараси вақтинча ёпилиши муносабати билан консуллик ходимлари Тошкент-Истанбул-Тошкент йўналиши бўйича чартер рейслари билан Канададан 5 нафар Ўзбекистон фуқаросини олиб келишда ҳам ёрдам берган.

28 август ҳолатига кўра навбатдаги чартер рейсларида Ўзбекистонга қайтишни кутаётган фуқароларнинг умумий сони 90 кишини ташкил қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг июнь-август ойлари давомида Америка қитъасидан 1672 нафар Ўзбекистон фуқароси ва 56 та хорижий давлат фуқаролари олиб келинди.