“O‘ztemiryo‘lyo‘lovchi” AЖ ахборот хизмати маълум қилди.
Хусусан, 2022 йил 27 май куни “Тошкент-Андижон-Тошкент” йўналишидаги 64/63-сонли;
28 май куни “Тошкент-Андижон-Тошкент” йўналишидаги 60/59 ҳамда 62/61-сонли йўловчи поездларининг;
Шунингдек, 28 май куни 6408-сонли “Тошкент-Ангрен” ҳамда 29 май куни 6409-сонли “Ангрен- Тошкент” шаҳарлараро йўловчи поездларининг 1 та рейси бекор қилинади.
Бундан ташқари, 27 май куни “Бухоро-Андижон” йўналишида ҳаракатланадиган 391 сонли йўловчи поезди “Бухоро -Тошкент”, 28 май куни эса “Андижон -Термез” йўналишида қатновчи 397-сонли йўловчи поезди, “Тошкент-Термез” йўналишида амалдаги жадвал бўйича ҳаракатини амалга оширади.
Ушбу поездларга олдиндан харид қилинган чипталар йўловчиларга тўлиқ қайтарилади.
Изоҳ: Қўшимча маълумотларни Тошкент шаҳрида 1005 қисқа телефон рақами, жойлардаги темир йўл кассалари ҳамда маълумотлар бюросидан билиб олишингиз мумкин.