28 август куни яна 376 та янги ҳолат аниқланди

28 август куни яна 376 та янги ҳолат аниқланди

Шу йилнинг 28 август куни мамлакатимизда 376 ҳолатда касаллик қайд этилган.

Шу билан бирга, Тошкент шаҳрида 4 нафар, Тошкент вилоятида 1 нафар, жами 5 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Бугун Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент, Самарқанд, Наманган, Хоразм, Сурхондарё вилоятларида жами 747 нафар бемор соғайди.

Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 40 823 нафар бемордан 37 947 нафари соғайди. Биринчи марта юртимизда коронавирусдан соғайиш кўрсаткичи 93 фоизгача кўтарилди.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2573 нафар бемордан 301 нафари оғир, 131 нафари эса ўта оғир аҳволда.