29-30 сентябр кунлари Тошкент шаҳрининг айрим жойларида ичимлик суви таъминоти тўхтатилади

29-30 сентябр кунлари Тошкент шаҳрининг айрим жойларида ичимлик суви таъминоти тўхтатилади

Тошкент шаҳрида 2020-2021 йилги куз-қиш мавсумига тайёргарлик юзасидан «Тошкент шаҳар сув таъминоти» МЧЖ томонидан сув тармоқларида режали профилактика ва таъмирлаш ишлари олиб борилиши режалаштирилган.

Шу муносабат билан 29-30 сентябрь кунлари пойтахтимизнинг Мирзо Улуғбек, Яккасарой ва Сергели туманларининг айрим ҳудудларида сув босими пасаяди, баъзи жойларда эса ичимлик суви таъминоти тўхтатилади.

29 сентябрь соат 09.00 дан соат 21.00 гача Мирзо Улуғбек туманининг айрим маҳалларида истеъмолчиларга ичимлик суви таъминоти тўхтатилади:

— Қорасув 1-мавзедаги 14, 15, 36, 45, 46-сонли кўп қаватли уйларда;

— Қорасув 3-мавзедаги 13, 14-сонли кўп қаватли уйларда;

— Авайхон 1, 2-тор кўчаларида.

Сув босими пасаяди:

— Қорасув 1-мавзедаги 24–37-сонли кўп қаватли уйларда;

— Қорасув 6-мавзедаги 16, 17, 19а, 19б, 19в, 19, 21, 22, 23, 24, 26-сонли кўп қаватли уйларда;

— Авайхон кўчасидаги 1-15-сонли кўп қаватли уйларда;

— Гёте кўчасидаги 54-сонли кўп қаватли уйда.

29 сентябрь соат 09.00 дан 30 сентябрь соат 13.00 гача

Сув бўлмайди:

Сергели тумани бўйича:

— И.Каримов номидаги Аэропортда;

— 243-сонли заводда;

— Саъдий кўчасида,

— «Ноғойқўрғон», «Жунариқ», «Чоштепа» маҳаллаларида;

— Ўзар кўчасидаги 72 та янги кўп қаватли уйларда.

Яккасарой тумани бўйича:

— Бошлиқ, Қушбеги мавзеларида;

— Бобур кўчасидаги 69/1 –69/10-сонли кўп қаватли уйларда;

— Бобур кўчасидаги 67/1–67/12 кўп қаватли уйларда;

— Бобур кўчасидаги 81/1– 81/6, 46/1, 46/2, 46/3, 59, 61, 63, 71-сонли кўп қаватли уйларда;

— Абдулла Қаҳҳор кўчасида 2г-сонли кўп қаватли уйда;

— Кичик Ҳалқа йўлидаги 87в, 87г-сонли кўп қаватли уйларда.

Сув бўлмаган маҳаллаларга сув ташувчи махсус автомашиналар юборилади.

Маълумот учун телефонлар: (71) 256-10-95, (71) 252-55-78, (71) 252-60-08, 1054

«Тошкент шаҳар сув таъминоти» МЧЖ ноқулайликлар учун узр сўрайди.