3 кундан кейин БАА Марсга биринчи араб космик аппаратини учиради

3 кундан кейин БАА Марсга биринчи араб космик аппаратини учиради

Бирлашган Араб Амирликлари муҳандислари томонидан яратилган H-IIA космик зондли ракета ташувчиси 20 июль куни Япониянинг Танегашима оролидан фазога учирилади. Бу ҳақда Араб давлати ҳукумати твиттерда саҳифасида маълум қилинди.

БАА Фазо агентлиги ва Муҳаммад бин Рашид номидаги Фазо Марказининг хабар беришича, ракета Абу-Даби вақти билан 01.58 (Тошкент вақти билан 02.58) да учирилади.

Ал-Амал зондини учириш дастлаб 15 июль кунига режалаштирилган эди, аммо охир-оқибат Япониядаги орол об-ҳавоси ёмонлиги сабабли қолдирилди.