Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






3 нафар Ўзбекистон фуқароси Россияда тириклайин ёниб кетди
28.10.2019 23:16,  
824

Россиянинг Владивосток шаҳридаги қабристонда 24 октябрга ўтар кечаси ёнғин юз берган. Ёнғин қабристондаги икки қаватли хўжалик биносида юзага келган. Бу ҳақда Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълум қилди.

Хабар берилишича, ёнғинни ўчирган ўт ўчирувчилар ҳодиса жойида уч кишининг жасадини топган.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Владивосток шаҳридаги Бош консулхона маълумотига таянган ҳолда маълум қилишича, 24 октябрь, пайшанба куни юз берган мазкур ёнғин оқибатида Бухоро вилоятидан келган уч нафар Ўзбекистон фуқароси О.Ж., К.Т. ва Ж.Б. вафот этган.

Консуллик-ҳуқуқий ва ташкилий масалалар ҳал қилинганидан сўнг, 26 октябрь, шанба куни мазкур уч фуқаронинг жасадлари «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАКнинг «Владивосток—Тошкент» йўналишидаги рейси билан Ўзбекистонга олиб келинган.

Шунингдек, 27 октябрь куни Владивосток шаҳри болалар касалхонасида соғлиғи ҳолатининг ёмонлашгани сабабли яна бир Ўзбекистон фуқароси И.Б. вафот этган.

Бош консулхона мазкур вазиятни назоратга олган ва Ўзбекистон Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Москва шаҳридаги ваколатхонаси билан биргаликда марҳуманинг жасадини Ватанга юбориш билан боғлиқ масалаларни ҳал қилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан