Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






3 тилда фаолият юритувчи «Адиблар хиёбони» интернет портали яратилади
26.08.2020 18:11,  
87

«Атоқли адиблар ва мутафаккирларимиз ижодий меросини ёшлар ўртасида тарғиб қилиш ҳамда Адиблар хиёбонидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида» Ҳукумат қарори (502-сон, 24.08.2020 й.) қабул қилинди.

Қарор билан Тошкент шаҳридаги Адиблар хиёбонидан самарали фойдаланиш ва таълим муассасаларида адиблар ижодини ўрганиш бўйича чора-тадбирлар режаси тасдиқланди.

Унда, жумладан, олий таълим муассасаси ректори томонидан бериладиган муайян адиблар номидаги кўкрак нишони ва махсус стипендияни жорий қилиш, ўзбек, инглиз ва рус тилларидаги «Адиблар хиёбони» интернет порталини яратиш каби тадбирлар назарда тутилган.

Қарор билан Адиблар хиёбонида ҳайкаллари ўрнатилган атоқли ёзувчи ва шоирларнинг ҳаёти ва ижодини чуқур ўрганиш ҳамда тарғиб қилиш бўйича олий таълим муассасаларини бириктириш рўйхати тасдиқланди.

Рўйхатдаги ОТМда 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб:

- илмий-адабий маслаҳатчи лавозими жорий этилади;

- ОТМда уларга бириктирилган атоқли адиблар номидаги махсус стипендиялар ва кўкрак нишонлари жорий қилинади.

2021 йил 1 январдан бошлаб Адиблар хиёбони ҳамда Тошкент тарихи музейи туристик йўналишларга киритилади.

Шунингдек, Маданият вазирлиги ҳамда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси тизимидаги таълим муассасаларида 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб мамлакатимиздаги мавжуд музейларнинг йўналишларини ҳисобга олган ҳолда гидлар (гид-таржимонлар) тайёрлаш ташкил этилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан