Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






31 ёшга кирган байроғимизнинг бўйи неча метр ўсди?
18.11.2022 18:51,  
67

Тарихан олиб қарайдиган бўлсак, ҳар бир давлат ёки халқнинг ўз байроқлари мавжуд бўлиб, давлатнинг асосий рамзларидан бири ҳисобланган. Соҳибқирон Амир Темур ҳам давлат рамзларига, хусусан, байроққа юксак сиёсий аҳамият берган. Амир Темур байроғи дастасининг узунлиги тўрт, беш метрни ташкил этиб, мовий рангда бўлган. Байроқ қўшин олдида олиб борилган. Соҳибқирон “Жанг майдонида бир лашкар омон қолса ҳам байроқни баланд тутсин”, дея фармон берганлар ва байроқ эгилишини мағлубият тарзида қабул қилган.

***

Давлатимиз байроғи 1991 йил 18 ноябрдан бошлаб Ўзбекистоннинг асосий рамзларидан бири сифатида ҳисобланиб келмоқда. Мана шу ўтган 31 йиллик умри мобайнида Ўзбекистон байроғи нечоғлик ўзини намоён қила олди ва қандай марраларни забт этди? Келинг, бирга гувоҳ бўламиз.

***

2019 йилда Ўзбекистон Республикасининг 28 йиллиги байрами арафасида Андижонда 64 метрли байроқни ўрнатиш ишлари учун 850 миллион сўм маблағ сарфланган эди.

***

2020 йилда Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 29 йиллигига бағишлаб, дунёдаги энг баланд бино – “Бурж-Халифа” осмонўпар биноси Ўзбекистон байроғининг рангларида гавдаланганди.

***

2021 йилда эса Қашқадарё вилоятида баландлиги 62,5 метрга тенг давлат байроғи ўрнатилиши эълон қилинган эди. Маълум бўлишича, давлат байроғининг биргина устунини бунёд этиш учун 1 миллиард 350 миллион сўм маблағ сарфланиши режалаштирилган. Хабар билан бирга унинг лойиҳаси сурати ҳам эълон қилинди. “25 метрга 10 метр ҳажмдаги байроқ Фарғона водийсидаги ишлаб чиқариш корхоналаридан бирида тикилган”лиги ҳам айтилди. Кейин бу ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари ўртасида кўплаб баҳс-мунозараларга сабаб бўлди.

Байроқ, мутасаддилар режаси бўйича мустақиллик байрами кунларида ўрнатилиши керак эди. Лекин байрам кунлари объектнинг очилиши ҳақида ҳеч гап айтилмади. Ноябрь ойига келиб эса Қарши шаҳар ҳокимлиги Telegram каналида “Қаршида улкан байроқ устуни қурилмайдиган бўлди”, дея хабар берилди. Унда қайд этилишича, байроқ учун мўлжалланган Қарши шаҳар маҳаллий бюджетининг даромадлар режасидан ошириб бажарилган қисмидан қолган маблағлар энди ички йўллар таъмири ва коммунал соҳаларни ривожлантиришга йўналтириладиган бўлди.

***

Ўтган 2021 йилнинг 2 июнида юртдошимиз Сергей Денисенко сайёрамизнинг энг баланд нуқтаси – баландлиги 8848 метр бўлган Эверест чўққисига Ўзбекистон байроғини қадаган эди. Ушбу экспедиция икки ой давом этганига қарамай, илк Ўзбекистон вакилининг Непал чўққисини забт этгани билан эътиборлидир. Ушбу тарихий воқеа Ўзбекистон мустақиллигининг 30 йиллигига бағишланган эди.

***

Мазкур йилнинг февраль ойида Африканинг энг баланд чўққиси – Килиманжарода илк бор Ўзбекистон байроғи кўтарилган эди. Бу вазифани Самарқанд вилояти, Булунғур туманида туғилган Санжар исмли йигит амалга оширди.

Маълумот учун, Африкадаги энг баланд Килиманжаро тоғи Танзаниянинг шимолий-шарқида жойлашган бўлиб, лава, вулқон ва кул қатламлари уюмига кўмилган. Тоғнинг баландлиги денгиз сатҳидан 5895 метр баландликни ташкил этади.

Умид қиламизки, келгусида Ўзбекистон байроғи бундан ҳам юқори марраларни, ҳатто сайёраларни забт этади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан