Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзини шифокор деб таништирган 33 нафар фирибгар узоқ муддатга қамалди
22.10.2019 12:41,  
535

Хитойда 33 киши ўзини шифокор қилиб кўрсатиб, Хитой фуқароларига телефон ёки интернет орқали соғлиқни сақлаш маҳсулотларини сотганлиги учун 14 йилга қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Бу ҳақда «Синьхуа» агентлиги хабар берди.

Чунцин шаҳар суди маълумотига кўра, айбланувчилар Хитой шаҳарларида соғлиқни сақлаш соҳасида бир қатор компанияларга асос солиб, сотувчиларни ишга ёллашган. Улар эса ўзларини тиббиёт соҳаси экспертлари деб кўрсатиб, ўрта ва кекса ёшдаги кишиларга соғлиқни сақлаш маҳсулотларини қиммат нархларда сотишган.

2014 — 2017 йилларда фирибгарлар жами 56,15 миллион юан (тахминан $7,9 миллион) пул ишлаб топишган. Айбланувчилар 3 йилдан 14 йилгача қамоқ жазоси ҳамда 10 мингдан 500 минггача юан миқдорида жарима тўлашга ҳукм қилинди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан