Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






350 АҚШ доллари ва жарима майдонидаги автомашина
29.04.2022 13:24,  
269

Фарғона шаҳар.26 апрель куни ИИВ ШХББ Фарғона вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида И.Ф ва М.Т.лар бир гуруҳ бўлиб, Т.М.нинг ишончига кириб, жарима майдонида сақланаётган жами 6.750.000 сўм жаримаси мавжуд бўлган “Lacetti-2” русумли автомашинасини Фарғона вилояти ЙҲХБдаги юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали ҳеч қандай тўловларсиз жарима майдонидан олиб чиқиб беришларини айтиб, 350 АҚШ доллар пулларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Ф.И ва М.Т.лар содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.

Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.

Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан