Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






368 минг бемор — дунёда коронавирус инфекциясига чалиниш бўйича янги антирекорд қайд этилди
17.09.2020 13:05,  
155

Дунёда COVID-19 коронавирусига чалиниш ҳолатлари сони бўйича янги антирекорд ўрнатилди. Коронавирусга доир статистикани реал вақт режимида бериб борувчи Американинг Жонс Хопкинс университети маълумотлари бундан дарак бермоқда.

Хусусан, махсус веб-сайтда чоп этилган университет маълумотларига кўра, 15 сентябр куни дунё бўйлаб 368 минг киши коронавирус билан касалланган. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан 13 сентябр куни қайд этилган аввалги рекорд 307 930 инфекция эди.

16 сентябр ҳолатига кўра, дунёда COVID-19 билан касалланганлар сони 29 664 114 кишини ташкил этди, 20 146 388 киши соғайиб кетди, 937 111 бемор вафот этди. Ушбу рақамларни Жонс Хопкинс университети келтирган (шунга ўхшаш маълумотлар ЖССТ ва Worldometres веб-сайти томонидан келтирилган).

Коронавирус билан касалланганлар сони бўйича АҚШ (6 607 955), Ҳиндистон (5 020 359), Бразилия (4 382 263), Россия (1 075 485) ва Перу (738 020) олдинги ўринда.

Шу билан бирга, яқинда пандемиянинг энг юқори чўққиси ўтиб кетгандай туюлган Европа ва бошқа мамлакатларда касаллик сони кунлик рекорд даражада қайд этилди – Испания (+11 193), Франция (+9 784), Буюк Британия (+3 997), Исроил ( +4 950), Украина (+2 958), Чехия (+1.290) ва бошқалар.

 

Мавзуга доир: Исроилда карантин чекловлари тикланмоқда - Фуқароларга уйларидан 500 метрдан узоққа чиқиш тақиқланади

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан