Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






4 май куни Ўзбекистонда ёмғир ёғиши кутилмоқда
3.05.2022 18:06,  
151

Ўзгидромет ахборот хизмати маълум қилишича, 3−4 май кунлари Ўзбекистон ҳудудига Волгабўйи ҳудудидан нам ва нисбатан салқин ҳаво массаси кириб келади.

Бугун ва эртага Ўзбекистон бўйича вақти-вақти билан қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин.

3−4 майда Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Қашқадарё, Сурхондарё, 4 майда эса Фарғона водийсидаги вилоятларнинг тоғолди ва тоғли ҳудудларининг баъзи жойларида кучли ёмғир ёғиши мумкин.

3−4 майда республика бўйича баъзи жойларда шамолнинг тезлиги секундига 17−22 метргагача кучаяди. Бугун баъзи жойларда чанг тўзонлари кузатилиши мумкин.

Кундуз ҳаво ҳарорати +22…+25 даража илиқгача пасаяди.

3−5 май кунлари кутилаётган кучли ёмғирлар туфайли Ўзбекистоннинг тоғолди ва тоғли туманларида сел келиши хавфи бор.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан