Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






4 млн 256 мингдан ортиқ пенсия ва нафақа олувчиларга 1,3 трлн сўм ёрдам пули берилди - Молия вазирлиги
29.05.2022 09:28,  
4

Пенсия жамғармаси ҳисобида турувчи жами 4 млн 256 мингдан ортиқ пенсия ва нафақа олувчиларга тулов қайдномаларини шакллантириб акциядорлик тижорат Халқ банки ва бошқа тижорат банкларига етказиб берилди ҳамда 1 314,3 млрд.сўм молиялаштириб берилди.

Молия вазирлиги Ахборот хизматининг хабар беришича, мазкур ишлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 майдаги “Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини манзилли қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ амалга оширилган. 

Эслатиб ўтамиз, қарорга асосан Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда яшовчи юқорида қайд этилган тоифадаги фуқароларга ҳар бирига - 300 минг сўмдан, Тошкент шаҳрида яшовчи фуқароларга эса – 400 минг сўмдан моддий ёрдам ажратилади.

Шунингдек, “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими орқали 4 млн 647 мингдан зиёд кам таъминланган сифатида моддий ёрдам олувчи оилаларга ҳамда кам таъминланган сифатида болалар нафақасини олувчи оилаларнинг ҳар бир 18 ёшга тўлмаган боласига – 200 минг сўмдан моддий ёрдам бериш учун 929,5 млрд.сўм маблағлар Давлат бюджети ҳисобидан ажратилди.

Қарорга мувофиқ, бир нечта тоифа бўйича бир марталик моддий ёрдам олиш ҳуқуқига эга бўлган шахсларга бир марталик моддий ёрдам ҳар бир тоифа бўйича тўлаб берилади.

Жорий йилнинг 27 май ҳолатига пластик карталари орқали пенсия ва нафақа олувчи фуқароларнинг 96 фозига ёки (1 569 минг фуқарога)

473,5 млрд. сўмлик маблағлар банк пластик карталарига юклаб берилган бўлиб қолган қисмини юкланиши назоратга олинган.

Шунингдек, Халқ банкининг жойлардаги филиаллари орқали нақд пул шаклида тўловлар сайёр кассалар орқали тўланиши бошланди. Мазкур тўловлар жорий йил 8 июнга қадар якунланади.

 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан