Давлат статистика қўмитаси маълумотига кўра, 2022 йилнинг январь-апрель ойларида Ўзбекистонга 15 та давлатдан қиймати 17,4 млн. АҚШ долларига тенг бўлган 18,1 минг тонна парранда гўшти импорт қилинган.
Парранда гўшти импорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 2,7 минг тоннага ошган.
2022 йилнинг дастлабки 4 ойида Ўзбекистон энг кўп парранда гўштини импорт қилган давлатлар:
— Польша – 5 минг тонна
— Туркия – 3,2 минг тонна
— Россия – 2,7 минг тонна
— Бельгия – 2,2 минг тонна
— АҚШ – 1,5 минг тонна
— Нидерландия – 816 тонна
— Литва – 607 тонна
— Германия – 423 тонна.