Энди 4-позиция Chevrolet Cobalt автомобилини 1 млн сўм арзонроқ сотиб олиш мумкин

Энди 4-позиция Chevrolet Cobalt автомобилини 1 млн сўм арзонроқ сотиб олиш мумкин

“UzAuto Motors” компанияси ахборот хизмати маълум қилишича, юзлаб тайёр Cobalt автомобиллари завод автотураргоҳида ўзларининг янги эгаларини кутмоқда. 

Биргина яримўтказгич деталининг йўқлиги сабаб автомобилдаги ўриндиқни иситиш тизими ишламаслиги  автомобилни эгасига топширишга йўл қўймайди. 

Юзага келган ҳолатдан келиб чиқиб, компания яқин орада  4-позиция Chevrolet Cobalt'ни кутаётган мижозларга  автомобилни ўриндиқни истиш модулисиз таклиф этади. 

Ушбу комплектация 1 млн сўмни ташкил этади. Уларнинг нархи автомобилнинг умумий нархидан  олиб ташланади.

Харидорнинг розилиги билан амалга оширилувчи ушбу мажбурий чоранинг қўлланилиши узоқ кутилган автомобилларни яқин орада ўз эгаларига етказилишини таъминлайди, дейилади хабарда.