4 ноябрь куни Давлат солиқ қўмитаси раиси раҳбарлигида қўмитанинг навбатдаги Ҳайъат мажлиси ўтказилди. Бу ҳақда қўмита матбуот хизмати хабар қилмоқда.
Таҳлилий-танқидий руҳда ўтган йиғилишда айрим ҳудудларда бюджетга қўшимча даромадларни жалб этиш, ҚҚС манфий суммаларни қоплаб бериш бўйича тадбиркорлик субъектларининг мурожаатларини кўриб чиқишда сансоларликка йўл қўйилаётганлиги ҳамда солиқ органлари томонидан мавжуд рақамлаштириш янги инструментлари орқали етиштирилган пахта ҳосилни ҳисобини юритиш ва ўзаро ҳисоб-китобларни тартибга солишда қишлоқ хўжалиги корхоналарига етарлича кўмаклашилмаётганлиги муҳокама қилинган.
Йўл қўйган жиддий хато-камчиликлари учун Фарғона, Қашқадарё, Тошкент вилояти ва Қорақалпоғистон Республикаси ДСБларининг 4 нафар масъуллари махсус унвонларидан маҳрум этилиб, улар билан тузилган меҳнат шартномалари бекор қилинди. Шунингдек, 4 нафар раҳбар ва масъулларнинг интизомий жавобгарликлари кўриб чиқилган.