Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






400 йил олдин ташкил этилган немис компанияси Европада газ муаммоси туфайли ёпилиши мумкин
9.08.2022 10:47,  
58

400 йил олдин ташкил этилган Германиянинг "Heinz-Glas" атир-упа шишаси ишлаб чиқариш компанияси Европада газ муаммоси туфайли ёпилиши мумкин, дея огоҳлантирди компания директори ўринбосари Мурат Агач. Унинг сўзлари ишлаб чиқаришни тўхтатиш, шу жумладан L'Oreal маҳсулотларига салбий таъсир кўрсатиши мумкин.

Heinz-Glas шишаларини ишлаб чиқариш учун газдан фаол фойдаланилади. Шиша маҳсулотлари кучли иситиладиган печда шакл ва рангга эга бўлади. Ҳарорат юқори бўлиши керак, печлар 1600 даражага қадар иситилади. Компаниянинг вакили, печлар электр энергияси билан ишлайдиган заводда ҳам, ишлаб чиқариш жараёнининг тахминан 40 фоизида газ ишлатилаётганини таъкидлади. Заводда кунига 70 тонна шиша ишлаб чиқарилади.

Яқинда немис шиша ишлаб чиқарувчиси мисли кўрилмаган юқори газ нархларига дуч келди ва шиша ишлаб чиқаришни тўхтатиш хавфини кўрди. Россияда минтақага газ етказиб бериш камайганидан кейин Европада ёқилғи нархи кескин ошди.

Олдинроқ, Россиядан АҚШга товарлар импорти 18 йил ичида энг паст даражага тушиб кетгани ҳақида хабар берган эдик.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан