Бухоро — Хива — Бухоро йўловчи поезди ҳаракати 2022 йил 5 октябрь санасидан тикланади. Бу ҳақда "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ матбуот хизмати хабар қилди.
Маълум қилинишича, республикада туризмни ривожлантириш ва туристик фирмаларнинг талабига асосан, "Бухоро — Хива — Бухоро" ёловчи поезди ҳаракати 2022 йил 5 октябрь санасидан тикланади. Поезд 5 октябрдан 13 ноябргача ҳафтанинг чоршанба, жума ва якшанба кунларидан бошлаб Бухородан, 6 октябрдан 14 ноябргача ҳафтанинг пайшанба, шанба ва душанба кунларидан бошлаб Хивадан жўнайди.
Ҳаракат жадвали:
"Бухоро 12:10 — Хива 19:29"
"Хива 07:52 — Бухоро 15:16"