Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






5 ойда 1,7 трлн. сўмлик мулк ва мулкий ҳуқуқлар сотилди
2.06.2022 08:36,  
3

"E-auksion" электрон савдо платформаси шаффоф ва очиқ электрон савдоларни ташкил этиш ва ўтказиш бўйича муваффақиятли фаолият олиб бормоқда.

Буни 2022 йилнинг 5 ойида давомида ўтказилган электрон аукцион ва танловларнинг натижалари ҳам кўрсатади.

2022 йилнинг январь-май ойларида платформага 403 мингдан ортиқ мулк ва мулкий ҳуқуқлар реализация қилиш учун чиқарилди. Ушбу даврда бошланғич нархи 1,15 трлн. сўмлик 322 минг объект 1,75 трлн. сўмга сотилди. Савдоларда қарийб 766 минг нафар талабгор иштирок этди.

Маълумот учун, 2021 йилда "E-auksion" платформаси орқали 23 мингдан ортиқ мулклар сотилган. Ушбу савдоларда 107 минг нафар талабгор иштирок этган.

Айни пайтда e-auksion.uz платформасида 4200 дан ортиқ давлат активлари, 50 мингдан ортиқ деҳқончилик учун, 22 мингдан ортиқ тадбиркорлик учун ер участкалари, 100 дан ортиқ ташқи реклама объектларини ўрнатиш жойлари, 1,9 мингдан ортиқ кўчмас мулклар ва 1200 дан ортиқ автотранспорт воситалари савдода турибди, дея хабар беради "Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази" ДУК PR-маркази.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан