Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






5 та вилоятда ИИВ ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошлиқлари алмашди
25.02.2020 14:43,  
677

Ўзбекистон Республикаси ИИВ тизимида бир қатор кадрлар алмашинуви рўй берди.

Вазирлик матбуот хизматининг хабарига кўра, подполковник Турдибаев Омирбай Кеулимжаевич – Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ўринбосари — ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар О.Турдибаев Қорақалпоғистон Республикаси Тахтакўпир тумани Ички ишлар бўлими бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Шунингдек, подполковник Нишанов Махамаджон Садикжонович – Андижон вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг ўринбосари — ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар М.Нишанов Андижон вилояти ИИБ патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Подполковник Болтаев Жонибек Ҳамидович эса, Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг ўринбосари — ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар Ж.Болтаев Бухоро вилояти ИИБ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Яна бир тайинлов Жиззахда бўлди: Полковник Авазов Жўрабек Файзуллаевич – Жиззах вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг ўринбосари — ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар Ж.Авазов Жиззах вилояти ИИБ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Шунингдек, подполковник Яхшиев Умид Носирович – Қашқадарё вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг ўринбосари — ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар У.Яхшиев Қашқадарё вилояти ИИБ патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бошқармаси бошлиғининг ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан