Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






5 ёшли қизалоқ Youtube’да ойига қандай қилиб 500000$ топмоқда?
26.09.2019 18:20,  
1604

Россиялик 5 яшар Настя Радзинскаяга исталган топ-менежер ҳавас қилиши мумкин — у Майамида яшайди, Мальдив оролларида дам олади, ҳар ҳафта гардеробини алмаштиради. Камига бундай шоҳона ҳаёт қизалоқ ва унинг ота-онасига ойига 500000$ гача даромад келтиради. Қандай қилиб дейсизми? Бу ҳақда Forbes нашри мақола эълон қилди.

Настя Радзинская туғилганда шифокорлар унга болалар мия фалажи ташхисини қўйгандилар. Ота-онаси уни ташлаб қўйишмади ва тинмай даволашди. Қизча икки ёшга кирганда нормал гапира бошлади. Касалликдан асар ҳам қолмади.

"Бир куни Ютубдан болалар видеоларини кўриб ўтириб, биз ҳам Настя билан шундай видеолар олсак бўларкан, деб ўйладик. Дўкондан Настя учун янги ўйинчоқ сотиб олиб, бу ҳақда уйдаги эски камерада видео олиб, тармоқда жойладик. Like Nastya деган канал очдик. Настя камера олдида ўзини жуда яхши ҳис қиларди", дейди қаҳрамонимизнинг онаси.

2016 йили Ютубнинг болалар сегменти анча ривожланиб қолган эди. Каналнинг томошабинлари ҳам аксар болалар бўлган. Канал фаолиятининг олтинчи ойида даромадга кирган. Радзинскийлар ҳисобига илк бор 20000 рубль (бугунги курс билан 312$) пул тушган. Аста-секин даромад оша бориб, ойига 10000$ га етган.

Like Nastya канали видеолари хилма-хил. Унда жажжи Настинка янги кийимларни кийиб кўради, ўйнайди, овқатланади, ўқийди, ўрганади. Бунинг бари видеога муҳрланади.

Настя сабаб анча даромадга кириб қолган оила янги саргузаштлар учун Таиланд, Малайзия, Индонезияга сафар қилади. У ердан Настя аттракционларда учаётгани, кийимлар танлаётгани, маҳаллий овқатлардан татаётгани ҳақида видеолар олиб, канални тўлдира бошлашади. Бу орада каналнинг аудиторияси кенгайиб, Настяни Малайзияда ҳам таний бошлашади.

Энди канал эгалари видеоларини таржимон ёллаб инглиз, испан ва араб тилларига ўгиришни бошлашади. Видео тайёрлаш учун тасвирчи, монтажчи, махсус эффектлар устаси, дизайнерлар, мусиқачиларни ҳам жалб этишади.

Оила энди Майамига кўчиб, ҳашаматли уйни ижарага олишади ва бу ерни ҳам Настя учун съемка майдонига айлантиришади. Обуначилар сони миллиондан ошгандан сўнг реклама берувчилар пайдо бўлиши табиий. Ҳозирда бирон маҳсулотнинг Настя видеоларида бир он кўриниш бериши нархи 10000$ дан кам эмас.

Ҳозирда Like Nastya Vlog’нинг обуначилари соени 34,3 миллиондан ошган, энг кўп кўрилган видеосини 724 миллион марта томоша қилинган. Настя Россиядаги Ютуб блогерлари рўйхатининг ҳам энг бошидан ўрин олган. Шунингдек, дунёдаги энг оммабоп 10 влог рўйхатига ҳам кирган. Настя билан боғлиқ жами 5 та каналнинг умумий обуначилари сони 87 миллиондан ошади.

Ҳозирда Радзинскийлар 1 та видео ролик олиш учун 2000$ гача сарфлашади. Уларнинг ойлик даромади эса 200000 дан 500000$ гача баҳоланмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан