Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






504 нафар беморнинг жинс, ёш ва ҳудуд бўйича маълумотлари очиқланди
7.04.2020 17:17,  
5241

Коронавирус инфекцияси қайд этилган 504 нафар беморларнинг 212 нафари эркак, 292 нафари аёллардир. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар қилди.

Беморларнинг ёши:

0-9 ёшгача – 20 нафар (4%);
10-19 ёшгача – 29 нафар (5,8%);
20-29 ёшгача – 84 нафар (16,7%);
30-39 ёшгача – 132 нафар (26,2%);
40-49 ёшгача – 137 нафар (27%);
50-59 ёшгача – 72 нафар (14,3%);
60-69 ёшгача – 22 нафар (4,4%);
70-79 ёшгача – 7 нафар (1,4%);
80 ёшдан юқори бўлганлар 1 нафар (0,2%)ни ташкил этмоқда.

Айни пайтда коронавирус инфекциясига чалинган 194 нафар бемор Тошкент шаҳрида даволанмоқда. Шунингдек,

Қорақалпоғистон Республикасида 16,
Андижон вилоятида 61,
Бухоро вилоятида 84,
Наманган вилоятида 51,
Фарғона вилоятида 70,
Хоразм вилоятида 18,
Қашқадарё вилоятида 6,
Навоий вилоятида 2,
Самарқанд вилоятида 1,
Жиззах вилоятида 1 нафардан

бемор ҳудуддаги юқумли касалликларга ихтисослашган шифохоналарда даволанишмоқда.

Шу ўринда айтиш керакки, лаборатор таҳлиллар натижасида касаллиги аниқланган фуқаролар доимий рўйхатдан ўтган жойидан қатъий назар карантинда бўлган ҳудудидаги ихтисослашган тиббиёт муассасаларига даволаш учун ўтказилмоқда.

Айни пайтда тиббиёт ходимлари томонидан беморларга халқаро стандартлар асосида даво муолажалари олиб борилмоқда.

Шу кунга қадар 30 нафар бемор ушбу касалликдан бутунлай соғайган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан