Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






5−6 март кунлари 440 нафар ўзбекистонлик Украинадан эвакуация қилинди
6.03.2022 17:25,  
34

28 февралдан 5 мартга қадар 16 та авиарейс ташкиллаштирилиб, уруш бўлаётган Украинадан Польша орқали 3 685 нафар ўзбекистонликлар эвакуация қилинди. Бу ҳақда ТИВ расмий вакили Юсуп Кабулжанов хабар берди.

Хабарга кўра, 5−6 март кунлари Украинадан Польшанинг Катовице аэропорти орқали 440 нафар Ўзбекистон фуқароси, шу жумладан 88 нафар аёллар, 59 нафар вояга етгаман шахс ва 20 та чақалоқ олиб келинди.

6 мартда қатор рейслар амалга оширилиши режалаштирилган.

Польша ҳудудида 850 дан ортиқ Ўзбекистон фуқароси қолаётгани айтилди. Улардан 50 нафари Польша давлат чегарасидаги тўпланиш нуқтасига, қарийб 800 нафари эса Катовице аэропортига жойлаштирилган.

«Ўзбекистоннинг Украинадаги элчихонаси ватандошлар билан доимий мулоқот олиб бормоқда. Дипломатлар Украинанинг турли нуқталарида, шу жумладан, жанг ҳаракатлари давом этаётган ҳудудларда бўлиб, фуқароларимизни эвакуация қилиш ишларини амалга оширмоқдалар», — дейилади хабарда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан