Жаҳондаги бешинчи авлод алоқаларни қўллаб-қувватлайдиган смартфонлар бозорида Samsung компанияси етакчилик қилмоқда. Counterpoint Research маълумотларига кўра, Корея компанияси бу бозорнинг 54%ига эгалик қилади, деб ёзмоқда vc.ru.
2019 йилда Samsung жами 6.7 миллион дона 5G'ни қўллаб-қувватлайдиган смартфон етказиб берган.
Компания ўзининг илк 5G'ли смартфонини май ойида тақдим қилган. Февралда тақдимоти режалаштирилган Galaxy S11 ҳам 5G'ли қилиб ишлаб чиқарилиши кутилмоқда.
Samsung'нинг асосий рақобатчиси Apple бу бозорда корейсларга ютқазмоқда. Ҳозирча бирорта iPhone бешинчи авлод алоқасини қўллаб-қувватламайди. Таҳлилчилар 2020 йилда тақдим қилинадиган айфонларда 5G бўлишини кутишмоқда.