Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






5G-тармоққа эга барча давлатлар харитаси ишга туширилди
26.05.2020 17:52,  
934

Интернет тезлигини ўлчовчи Speedtest.net сервиси билан танилган Ookla компанияси яна битта сервисни тақдим этди. Бу – айни дамда жаҳондаги 5G уяли алоқа тармоқлари акс этган сайтдир.

5G тармоқлари харитаси ушбу ҳаволада жойлашган бўлиб, унда Ер юзида ишлаб турган барча бешинчи авлод уяли алоқа тармоқлари ҳамда уларнинг ҳар бири тўғрисидаги батафсил маълумот кўрсатилган.

Ookla ходимлари бунда тижорий мақсадларда абонентларга тўлиқ тақдим этилган 5G тармоқларини ҳам, тест тарзида – чекланган режимда ишлаётганларини ҳам ҳисобга олишган. Бундан ташқари, харитада қайси мамлакатлар ва шаҳарлар бешинчи авлод уяли алоқа тармоғини ишга туширишга тайёргарлик кўраётгани ҳақида ҳам маълумотлар бор.

Харитага кўра, ҳозирда дунё бўйлаб 123 та уяли алоқа оператори жами 8700 дан ошиқ 5G тармоғини ишга туширган. Уларнинг энг кўпи АҚШ, Япония, Хитой, Жанубий Корея ҳамда Ғарбий Европа мамлакатларида жойлашган.

Марказий Осиёда эса фақат Тожикистон пойтахти – Душанбе шаҳрида янги авлод мобил алоқа тармоғи ишлаяпти.

Айтиб ўтиш керакки, Ucell уяли алоқа оператори Ўзбекистонда илк бор 5G тармоғини синовдан ўтказган ва кейинроқ амалда ишга туширган. Шунингдек, Uzmobile ҳам 5G технологиясини синов тариқасида жорий этган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан