6 март куни Aэрофлотнинг Airbus A350-900 самолёти илк бор осмонга кўтарилади (видео)

6 март куни Aэрофлотнинг Airbus A350-900 самолёти илк бор осмонга кўтарилади (видео)

РИА Новости

Airbus компанияси Шереметьево аэропортида Airbus A350-900 самолётининг кенг корпусли моделини тақдим этди, деб РИА Новости хабар бермоқда.

Россиянинг "Aэрофлот" авиакомпанияси биринчи Airbus A350-900 самолётини алоҳида кабиналар, икки метрлик тўшакка йиғиладиган креслолар ва барлари билан қабул қилиб олди. У биринчи парвозини 6 март куни амалга оширади.

Aэрофлотнинг Airbus A350 йўловчи самолёт салонида уч тоифали жойлашув мавжуд: Business class (бизнес 28 ўриндиқ), Premium economy (комфорт 24 ўрин) ва Economy (эконом 264 ўрин).

Бизнес-класс салонининг ички қисми ноёб бўлиб, 2 метрли тўшакка йиғиладиган ўриндиқлар билан жиҳозланган. Энг йирик ташувчиларнинг аксарияти ушбу даражадаги қулайликни фақат биринчи даражали сервисда тақдим этади.

Ўриндиқлар индивидуал кабиналарда жойлашган бўлиб, унда костюмларни жойлаштириш жовони, ичимлик бари, 54 смли индивидуал монитор борлиги йўловчига кенг қулайликлар беради.