Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






6 мингдан ортиқ педагоглар “прописка“ туфайли қийналиб келишарди – Шерзод Шерматов
24.04.2020 06:07,  
228

Ўзбекистон Халқ таълими вазири Шерзод Шерматовнинг билдиришича, минглаб педагог ходимлар Тошкентда прописка масаласи туфайли муаммоларга дуч келган.

“6 мингдан ортиқ педагог ходимлар Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида пропискадан ўта олмай йиллар давомида қийналиб келишарди. Ушбу Фармон уларнинг оилаларига хурсандчилик олиб келиши аниқ“, — дейди вазир.

Президент Тошкентдан уй олиш учун прописка сўралмайдиган фармонни имзолади

“Тўғриси, ўзим Тошкентда туғилиб ўсганим учун прописка деган масалага аввал унчалик эътибор қилмасдим. Лекин, Халқ таълими вазирлигига ўтгандан кейин прописка бўйича юзлаб мурожаатларни кўриб, бироқ раҳбар сифатида уларга ёрдам бера олмасликни бошдан ўтказгандан кейин, бу масала ушбу соҳа ходимлари учун қанчалик зарур эканини ҳис қилишга тўғри келган эди.

Мактаблардаги ойликлар йиллар давомида паст бўлгани сабабли тошкентликлар орасида мактабга ишга кириб ишлашни хоҳловчилар ҳам унчалик кўп бўлмаган. Бундай шароитда ишлаш учун эса кўпгина мактаблар бошқа ҳудудлардан келган ходимларнигина ишга таклиф қила олган. 

Лекин, шу оғир меҳнатига қарамай, прописка деган расмиятчиликни деб, улар ўз уйи бўлса ҳам унга қонуний эгалик қила олмаган. Мана, Президентимизнинг ушбу Фармонлари билан барча давлат ташкилотларида 5 йил ишлаб келган ходимлар учун прописка муаммоси ҳал бўлди. Шунинг учун бу Фармондан сон жиҳатдан энг кўп хурсанд бўлганлар айнан халқ таълими соҳасидагилар бўлса керак деб ўйлайман“, — деб ёзади Халқ таълими вазири.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан