Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январь-июнь ойларида Ўзбекистонда 48 трлн. сўмлик хорижий инвестиция ва кредитлар ўзлаштирилган.
Ўзлаштирилган хорижий инвестиция ва кредитлар асосий капиталга ўзлаштирилган инвестицияларнинг ҳажмида 39,4 % ни ташкил этди.
Ўзбекистонда сўнгги 5 йилда ўзлаштирилган хорижий инвестиция ва кредитлар ҳажми:
— 2017 йилда – 17,1 трлн. сўм
— 2018 йилда – 30,2 трлн. сўм
— 2019 йилда – 85,4 трлн. сўм
— 2020 йилда – 89,8 трлн. сўм
— 2021 йилда – 101,4 трлн. сўм