6 та компаниядаги давлат улушлари уч йилга «Ўзавтосаноат» ишончли бошқарувига берилади

6 та компаниядаги давлат улушлари уч йилга «Ўзавтосаноат» ишончли бошқарувига берилади

«Қишлоқ хўжалиги машинасозлиги ташкилотлари фаолиятининг самарадорлигини оширишга оид чора-тадбирлар тўғрисида» Ҳукумат қарори (430-сон, 08.07.2020 й) қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, қишлоқ хўжалиги машинасозлигини янада ривожлантиришнинг асосий йўналишлари белгиланди.

Ишлаб чиқарилаётган маҳсулот турларини қайта кўриб чиқиш ва унификация қилиш, уларнинг сифатини яхшилаш, таннархини пасайтириш ва қишлоқ хўжалиги машинасозлиги ташкилотларининг рентабеллигини ошириш асосий йўналишлардан бири этиб белгиланди.

Қарорга кўра, «Ўзагротехсаноатхолдинг» АЖнинг қуйидаги улушлари (акциялари) Давлат активларини бошқариш агентлигига ўтказилиши ҳамда агентлик томонидан «Ўзавтосаноат» АЖга:

устав капиталидаги давлат улушлари уч йил муддатга ишончли бошқарувга берилади:

  • «Тошкент қишлоқ хўжалиги техникаси заводи» АЖ;
  • «Агрегат заводи» АЖ;
  • «Технолог» АЖ;
  • “Чирчиқ қишлоқ хўжалиги техникаси заводи" АЖ,
  • «Қишлоқ хўжалиги машинасозлиги конструкторлик-технологик маркази» МЧЖ;
  • «Агросаноатмашинвест» МЧЖ.

устав капиталидаги давлат улушлари савдога қўйилади:

  • «Урганчозуқамаш» АЖ;
  • «Агротех-лит» МЧЖ.

фаолияти тугатилади:

  • «Агротехмаш-ДД» МЧЖ;
    «Агромаш саноат инвест» МЧЖ.

Бундан ташқари, «Ўзавтосаноат» АЖнинг ўз номларида “UzAvto” брендидан (товар белгисидан) фойдаланиш ҳуқуқига эга бўладиган МЧЖ шаклидаги бошқарув компаниялари ташкил этилади.

Қарор билан, 2019 йил якунларига кўра, «Ўзавтосаноат» АЖ акциялари бўйича дивидендларни соф фойданинг 30 фоизи миқдорида ҳисоблаш ва тўлаш муддати пеня ҳамда фоизлар ҳисобланмасдан 2020 йил 31 декабргача этиб белгиланди.