Тошкент вилояти. 2022 йил 28 март куни Паркент тумани Невич махалласида яшовчи 60 ёшли г.Б. туман ИИБ бошлиғи номига ариза билан мурожаат қилиб, унда 25 март куни соат 21:00ларда Ўртачирчиқ тумани Майрамкўл маҳалласи ҳудудида жойлашган автомашиналарга техник хизмат кўрсатиш шахобчасидаги қоровулхона ичига номаълум шахс бостириб кириб, кули билан юзига уриб, унга тегишли бўлган 400.000 сўм нақд пуллари ва 1 дона нархи 200.000 сўмлик “Nokia” русумли қўл телефонини очиқдан-очиқ эгаллаб, ҳодиса содир бўлган жойдан номаълум томонга яшринганлигини баён қилиб, унга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.
Олиб борилган тергов-тезкор ишлар натижасида мазкур жиноятни Тошкент вилояти Юқоричирчиқ туманида яшовчи 28 ёшли К.Қ. содир қилганлиги аниқланиб, ундан талончилик йўли билан қўлга киритган 1 дона “Nokia” русумли қўл телефони ашёвий далилий тариқасида расмийлаштириб олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўртачирчиқ тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан юқоридаги шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекснинг 166-моддаси 3-қисми “Б” банди (талончилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, у процессуал тартибда ушланган.
Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.