650 мингга яқин ўқувчига «Президент совғаси» қачон топширилиши маълум бўлди

650 мингга яқин ўқувчига «Президент совғаси» қачон топширилиши маълум бўлди

Жорий йилда ҳам одатдагидек 1-синф ўқувчилари учун «Президент совғаси» топширилади. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлигига таяниб, ЎзА маълум қилди.

Махсус комиссия қарорига биноан, пандемия шароитини ҳисобга олиб мактабларда янги ўқув йилининг биринчи куни 14 сентябрь этиб белгиланди.

Мактабларда айни шу куни 650 мингга яқин ўқувчига «Президент совғаси» топширилиши режалаштирилган.

1-синф ўқувчиларига бериладиган «Президент совғаси» таркибидан 12 турдаги ўқув қуроллари, жумладан портфель, дафтарлар, расм дафтари, акварель бўёқлари, рангли қоғоз, қаламдон, шарикли ручка, рангли ва оддий қаламлар, пластилин, елим ва ўчирғич ўрин олган.

Шунингдек, вазирликнинг маълум қилишича, «Президент совғаси» ўқишнинг анъанавий ёки масофавий шаклини танлаганидан қатъи назар, барча ўқувчиларга берилади. Бунда «Президент совғаси» масофавий ўқишни танлаган 1-синф ўқувчиларининг ота-оналарига топширилади.