Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






7 км масофадаги нишонни ура оладиган снайпер ишлаб чиқарилмоқда
6.06.2020 15:43,  
1540

Россияда етти километр масофадаги нишонни яксон қиладиган DXL-5 снайпер милтиғи ишлаб чиқарилмоқда. Бу ҳақда Lobaev Arms компанияси директори Владислав Лобаев маълум қилган.

Бугунги кунда «Сумрак» милтиғи бир ярим километр, рекорд даражада 4,2 километр масофадаги нишонни яксон қилишга қодир.

«Ҳозир рекорд даражада олти-етти километр ҳамда ишонарли отиш - уч километр масофада нишонга оладиган милтиқлар устида иш олиб бормоқдамиз. Лойиҳанинг дастлабки номи ДХЛ-5, ДХЛ-4 ва ДХЛ-3 каби маҳсулотларимиз ушбу турга тегишли. Бундай узоқ масофадаги нишонни яксон қиладиган снайпер қуроли жаҳон бозорида ҳали йўқ», - дейди Лобаев.

Унинг сўзларига кўра, милтиқ учун янги технологиялар билан жиҳозланган махсус ўқ ишлаб чиқарилади.

«Бу милтиқ учун янги патрон бўлади, илгари ишлатилган ўқлардан катталиги ва бошланғич тезлиги билан ажралиб туради. Шу сабабли ҳозирча унинг калибри ва бошқа кўрсаткичларини ошкор қилмаймиз», - деб қўшимча қилди мутахассис.

Экспертнинг сўзларига кўра, DXL-5 милтиғи 2021 йил бошида тайёр бўлади, бироқ коронавирус пандемияси келтириб чиқарган муаммолар туфайли ҳозирча аниқ санасини айтиш қийин.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан