Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






700 млн сўм кредит олиб бериш эвазига 20 млн пора олган сохта «банк ходими» қонун олдида жавоб беради
20.03.2022 00:03,  
70

Маълум бўлишича, Чирчиқ шаҳрида яшовчи Х.М. (аёл)га ўзини – тижорат банк ходими «Муҳаммад» деб таништирган шахс, юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали 700 млн сўм миқдордаги ипотека кредитини ҳеч қандай ортиқча муаммоларсиз расмийлаштириб бериш эвазига 32 млн сўм миқдордаги пулни пора тариқасида талаб қилиб келаётган бўлган.

Аризага асосан Тошкент вилояти ИИББ ЖҚБ Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, «Муҳаммад» исмли шахс ариза муаллифидан келишилган пулнинг 20 млн сўмини олаётган вақтида холислар иштирокида ушланди.

Тадбир давомида «Муҳаммад» – 1996 йилда туғилган, Чирчиқ шаҳрида авто корхонада ҳайдовчиси бўлиб ишловчи М.С. эканлиги (банк ходими эмас) ва 2018 йил фирибгарлик жинояти билан судланганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Чирчиқ шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан фуқаро М.С. га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми ва 28 орқали 211-моддаси билан жиноят ишини қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан